"Марсель" Сербия терма жамоаси форвардини ўз сафига қўшиб олди

Белграднинг "Црвена Звезда" клуби ҳужумчиси Неманья Радонич фаолиятини "Марсел"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 22 ёшли сербиялик футболчи француз клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Бунинг учун марселликлар белградликларга 12 миллион евро тўлашган.

Маълумот учун, Радонич "Црвена Звезда" шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 47та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!