"Марсель" тез орада Балотеллини ўз сафига қўшиб олади

Франциянинг "Марсель" клуби жорий қишки трансферлар даврида йирик харидлардан бирини амалга оширмоқчи.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра марселликлар "Ницца" форварди Марио Балотеллини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, ушбу трансфер аслида ўтган ёзда амалга оширилиши керак эди. Аммо, сўнгги пайтда бу барбод бўлди.

Маълумот учун, Балотелли жорий мавсум "Ницца" сафида жами 10та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига бор йўғи 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфери 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!