Марсело ва Иско ҳамон клубсиз. Нега?
“Реал”нинг собиқ футболчилари Иско ва Марсело ҳамон клубсиз. “As” нашри хабарига кўра, бунга уларнинг Чемпионлар лигасида ўйнаш истаги сабаб бўлган.
"Бетис" ва "Рома" ёзда Искога қизиқиш билдирган эди. 30 ёшли испаниялик футболчи 2013 йилда “Малага”дан “Реал”га ўтган эди. У “қироллик клуби” таркибида беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби, уч карра Испания чемпиони ва УEФА Суперкубоги соҳибига айланди. 2021/22 йилги мавсум Иско барча мусобақалар доирасидаги 17 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Марсело "Вальядолид" ва "Лацио" билан шартнома имзолаши мумкин.
34 ёшли бразилиялик 2007 йилдан 2022 йилгача Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилган. У “қаймоқранглилар” сафида 544 та ўйин ўтказиб, 37 та гол ва 103 та голли узатма муаллифига айланган. Шунингдек, ҳимоячи 25 та соврин, жумладан, 5 та Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган.
Фикрлар