Марсьяль МЮда Роналду, Нистелрой ва Кантонанинг натижасини такрорлаши мумкин
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Антони Марсьяль рекорд остонасида турибди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра агар 22 ёшли француз АПЛнинг навбатдаги турида "Кристал Пэлас" дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлса, МЮда ўзидан олдин тўп сурган Криштиану Роналду, Руд ван Нистелрой ҳамда Эрик Кантоналарнинг рекордини такрорлаган бўлади. Гап шундаки, ушбу футболчилар “қизил иблислар” сафида премьер-лиганинг қаторасига 6 та баҳсида гол уришга эришишган.

Маълумот учун, Марсьяль жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида жами 14та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.