Мартин Брейтуэйт — бу натижага эришган тарихдаги 4-футболчи
Даниялик ҳужумчи Мартин Брейтуэйт “Барселона”дан Каталониянинг бошқа бир жамоаси “Эспаньол” сафига ўтди ва дебют ўйинини ҳам ўтказди. Шунингдек, у янги жамоаси сафидаги илк ўйинидаёқ гол уришни уддалади.
Мартиннинг голи жамоасига Бильбаода "Атлетик" устидан ғалаба қозониша ёрдам берди. Натижада бу ғалаба “тўтиқушлар” учун янги мавсумдаги биринчиси бўлди. Бунгача улар икки марта мағлуб бўлиб, бир марта дуранг ўйнашган эди.
Маълум бўлишича, Мартин ХХI асрда “Барселона” ва “Эспаньол” сафида гол урган тўртинчи футболчи бўлди. Бунгача Дани Гарсия Лара, Филиппе Коутиньо ва Алейш Видал бу натижани қайд этган эди.
Маълумот ўрнида, кейинги тур “Эспаньол” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилади.
Фикрлар