Мартинес "Арсенал"га ўтиши мумкин эди...
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лисандро Мартинес фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин эди. У бу ҳақда "Аякс"да ўйнаб юрган кезлари бош мураббий Эрик тен Хагга маълум қилган. Мураббийнинг ўзи шу тўғрисида гапириб ўтди.
- Лисандро ёнимга келди ва "Мен "Аякс"дан кетаман! "Арсенал"га ўтишим мумкин. Аммо агар истасанг, сен учун "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолайман", - деди.
Маълумот ўрнида, Мартинес Қатарда бўлиб ўтган мундиалда Аргентина билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар