Мартинес учун курашда "Барселона"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 22 ёшли аргентиналик футболчига “Барселона” ҳам асосий даъвогар ҳисобланади. Бироқ, “аристократлар” Мартинес учун “нерадзуррилар”га унинг шартномасида кўрсатилган 111 млн евролик товон пулини тўлашга тайёр.

Лаутаро жорий мавсум “Интер” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!