Мартинеснинг агенти: Агар Месси Лаутаро билан бирга ўйнашни истаса, "Интер"га келсин

"Интер" клуби форварди Лаутаро Мартинеснинг агенти Бето Яке гарчи унинг мижозига "Барселона"дан қизиқишлар бўлаётганига қарамай, у Миланда қолишини таъкидлади.

“Лаутаро фақат “Интер” ҳақида ўйлаяпти. Мураббий ҳам уни янги мавсумда асосий футболчилардан бири сифатида кўрмоқда. Мартинес бу ерда бахтли ва катта ютуқлар ҳақида ўйламоқда. "Барселона"нинг Лаутарога қизиқаётганидан хабарим бор, лекин у Миланда қолади. Мободо Месси у билан бирга ўйнашни хоҳласа марҳамат қилиб “Интер”га келсин. Бу ҳазил албатта, лекин шундай бўлса, ажойиб бўларди”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мессига Мартинеснинг Америка кубогида намойиш этган ўйинлари маъқул келиб қолгани боис “Барселона” унга қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Шовкат
13/07/2019 15:28
Месси фудболчими ? Фудболни уйнасин нимага аралашаверади
Davron Jenjayev
13/07/2019 13:45
????????????????messini toza yerga urishdiki xuddi malubuga maskivichni alishaman degande bubtida