"Машъал" 4 нафар футболчи билан хайрлашди
Муборакнинг “Машъал” клуби давралар оралиғида ўзининг 4 нафар футболчи ва 1 нафар мураббий билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг маълум қилишича, “газчилар” мураббий Мухриддин Ортиқов ҳамда футболчилар Шаҳзод Нормуродов, Феруз Муинов, Дониёр Усманов ва Валижон Ғуломжонов билан хайрлашган.
“Машъал” ортда қолган 12 турдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда Суперлига мусобақа жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар