"Машъал" "Андижон"га қарши машғулотларни бошлади
Миллий терма жамоамизнинг 5 сентябрь куни Швеция терма жамоасига қарши ўтадиган ўртоқлик учрашуви сабабли Суперлигамизда кичик танаффус юзага келди. Шу боисдан клублар қисқа муддатли таътилга чиққан.
Маълум бўлишича, “Машъал” клуби кичик таътилдан қайтган. Бу хусусида клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Муборакдаги Баҳром Вафоев номли ўйингоҳда машғулотлар бугундан бошланди.
Машғулотларда футболчилар асосан енгил машқларга эътибор қаратмоқда. Таркибда йўқотишлар йўқ. Футболчилар кайфияти аъло даражада.
“Машъал” клуби 17-турни ўз майдонида “Андижон"га қарши ўтказади. Айни пайтда бор эътибор ушбу баҳсга қаратилган. Мазкур учрашув 9 сентябрь (пайшанба) куни Баҳром Вафоев номли марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:45 бошланади.
Фикрлар