"Машъал" етакчисига қайси клублар харидор?
“Машъал” клубининг сардори ҳамда етакчиси Сардор Абдураимов бу йилги мавсумни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказяпти.
Ёдингизда бўлса, клуб қишда ушбу футболчини хорижга сотишга уринганди. Унга Қатардан таклифлар бор эди. Бироқ якунда томонлар келиша олмаганди.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, ҳозирда 25 ёшли Сардор Абдураимовга Ўзбекистон клублари харидор. Жумладан, “Навбаҳор”, “Турон”, АГМК каби жамоалар “Машъал” ярим ҳимоячисига кўз тикмоқдалар. Лекин муборакликлар амалдаги шартномаси бўлган ушбу футболчисини хориж клубига сотиш ҳақида ўйлаяпти.
Сардор Абдураимов жорий мавсумда “Машъал” сафида Суперлига доирасида 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар