"Машъал" ҳам йиғинни бошлаяпти, жамоани эса 12 нафар ўйинчи тарк этди
Про лига вакили – Муборакнинг “Машъал” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 5 январдан бошлайди. Февралда эса йиғин Тошкентда давом эттирилиши кўзда тутилган.
Таркибда ўзгаришлар юз бермоқда. “Машъал” матбуот хизматининг тарқатган хабарга қараганда, жамоани 12 нафар ўйинчи тарк этган.
Жумладан, Зафарбек Акрамов, Анваржон Жўраев, Андро Геогедзе, Отар Жавашвили, Худоёр Сагдуллаев, Шарофиддин Шобиров, Иброҳим Нўъмонов, Саидмуҳмудхон Ғуломов, Муҳриддин Шамсиддинов, Асадбек Исмоибоев, Руслан Юлмухаммедов ва Шота Гвазава “Машъал” билан хайрлашган. Эътибор берган бўлсангиз, кетганларнинг уч нафар грузиялик легионерлардир.
Фикрлар