"Машъал" легионерларнинг хизматидан воз кечди
Суперлигадан тушиб кетган “Машъал” клубида ҳам ўзгаришлар бошланган. Сайтимиз орқали бироз аввал бош мураббий алмашгани хусусида хабар бердик. Бундан ташқари, клуб сафида ўйнаган легионерлар билан ҳам хайрлашишган.
“Мавсум давомида “Машъал” жамоаси шарафини ҳимоя қилган нигериялик Оквара Гудвин Чика, Самуэль Онониву, Ифиани Ифиани ва Иби Окоролар муборакликлар сафини тарк этди”, - дея хабар тарқатди, “Машъал” матбуот хизмати.
Фикрлар