
"Машъал" матбуот хизмати: «Металлург» директори «Пахтакор» ёки «Локомотив» мураббийига ҳам мушт тушуриб кўрсинчи. Ўзини юзига дархол тарсаки тушади
Суперлига 16-тур доирасида "Металлург" - "Машъал" учрашуви ўтказилди. Беллашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувдан сўнг бекободликлар бошлиғи Шавкат Саидов муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяковга мушт тушурди. Ушбу ҳолат акс этган видеолар ҳам мавжуд.
"Машъал" матбуот хизмати "Металлург" футбол клуби ҳавфсизликни таъминламанглиги учун Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашмаслигини маълум қилди ва телеграмдаги расмий саҳифада жамоа томонидан эътирозга сабаб бўлган ҳолат юзасидан қуйидагиларни ёзиб қолдирди.
- Ҳар қандай муаммою, қийинчилик бўлишига қарамасдан «Машъал» бугун ўзининг яна бир тарихий ғалабасини қўлга киритди. Оғир ва қийин баҳсда қозонилган ғалаба учун рахмат йигитлар!
Мағлубиятни мардаларча тан ололмаган «Металлург» !!!
Ўз уйида «Машъал»дан тарсаки еган «Металлург» клуби раҳбарияти, «Машъал» ва унинг делегациясини мураббийи ва футболчилари ҳақорат қилди. У ҳам камлик қилгандек бош мураббийни калтаклашди. Бундай шармандали ва ўта хуник холатга ПФЛ масъуллари нима дейишаркин? Бу борада ЎФАдан ҳам муносабат кутиб қоламиз.
«Машъал»ни таҳқирлашнинг ками қолдимикан?
Ҳохлашса чемпионатдан хайдашади. Ҳаммаси камлик қилаётгандида, энди мушт ҳам туширишди. «Металлург» директори «Пахтакор» ёки «Локомотив» мураббийсига ҳам мушт тушириб кўрсинчи. Ўзини юзига дархол тарсаки тушади!
«Машъал»га бўлган бугунги шармандали ҳурматсизликка жаноблар қандай чора билан жавоб қайтаришини жим туриб кузатамиз!
Фикрлар