"Машъал" про лигада тўпурар бўлган ҳужумчи билан шартнома имзолади
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз таркибига про лиганинг тўпурарини қўшиб олди.
Достон Тошматов 27 ёшда. 1994 йилнинг 29 октябрь санасида Жиззах вилояти Зомин шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини “Зомин” жамоасида бошлаган.
Кейинчалик “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоаларида ўйнаган. Достон Тошматов 2020 йилги мавсум про лиганинг тўпурари бўлган эди. Ҳужумчи “Газчи” лар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
“Машъал” матбуот хизмати.
Фикрлар