"Машъал"ни тарк этган ва янги қўшилган футболчилар маълум. Уларнинг орасида легионер ҳам бор!
Муборакнинг “Машъал” клуби ёзги йиғинни ўз қароргоҳида ўтказди. Таркибда эса кутилганидек айрим ўзгаришлар ҳам юз берди.
Масалан, “Сўғдиёна”дан Ойбек Нурматовнинг “Машъал”га кўчиб ўтгани борасида илгари сайтимиз орқали хабар берганмиз. Шунингдек, “Бухоро”ни тарк этган Қаҳрамон Баҳодиров ҳам яна “Машъал”га қайтди. Қолаверса, нигериялик легионер клубга таклиф қилинган.
ПФЛ матбуот хизмати “Машъал” таркибида юз берган ўзгаришлар юзасидан расмий маълумот тарқатди. Унда жамоадан кетганлар, янги шартнома тузганлар ва вақтинча таркибдан чиқарилган футболчилар рўйхати келтирилган.
“Машъал” ФК қуйидаги футболчилар билан шартномаларни узайтирди:
Муҳаммадали Алиқулов – 2022 йил охири
Достонбек Тўхтабоев – 2022 йил охири
Нажмиддин Нормуродов – 2022 йил охири
Қуйидаги футболчилар “Машъал” ФК билан шартнома имзолади:
Оквара Годвин Чика (Нигерия) – 2023 йил охири
Ойбек Нурматов (“Сўғдиёна”) – 2023 йил охири
Қаҳрамон Баҳодиров (“Бухоро”) – 2023 йил охири
Клуб Укеме Митчел Уильямс билан шартномани бекор қилди.
Қуйидаги футболчилар вақтинча клуб рўйхатидан чиқарилди:
Асадбек Абдулҳамидов
Саидаҳрор Сотволдиев
Шахзодбек Ҳамидов
Бегзод Ахмаджонов
Фикрлар