“Машъал”ни хорижлик мутахассис бошқариши мумкин
Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Машъал” жамоасига янги бош мураббий тайинланиши мумкин. Бу ҳақда АЗИЯ-СПОРТ нашри хабар берди.
Манбага кўра, клубни россиялик мутахассис Игор Суров бошқариши кутилмоқда. Суров ўтган йилларда Тожикистоннинг “Эсхата” жамоасида муваффақиятли фаолият юритиб, бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек, у Қирғизистоннинг “Барс” клуби билан чемпионликни қўлга киритган.
Маълумот учун, муборакликлар ўтган мавсум Суперлигада 30 очко жамғариб, 13-ўринни эгаллаган.
Фикрлар