"Машъал"нинг қишки йиғини якунланди

  • 25 февраль, 2022, 15:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Муборакнинг “Машъал” клуби ўзинг қишки йиғинини якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Газчилар" қишки йиғиннинг биринчи қисмини Муборакда, иккинчисини Тошкентда ўтказишди. Муборакда бўлиб ўтган биринчи йиғин 5 январдан 10 февралгача давом этди. Йиғин давомида жамоага бир қатор янги футболчилар жалб этилди ва уларни синаб кўриш мақсадида 5та назорат учрашувлари ўтказилди.

Назорат учрашувлари:
1. “Шўртан” – “Машъал” 2-2.
2. “Ғиждувон” – “Машъал” 2-2.
3. “Бухоро” – " Машъал " 2-3.
4. “Машъал” – “Шўртан” 2-2.
5. “Қизилқум” – “Машъал” 1-0.

Жамоанинг Тошкентдаги йиғини 5 февралдан 23 февралгача давом этди. Йиғин давомида бир қатор назорат учрашувлари бўлиб ўтди.

Назорат учрашувлари:
1. “Қўқон-1912” – “Машъал” 2-3.
2. “Хоразм” – “Машъал” 1-0.
3. “Машъал” – “Ясси-Сайрам” (Қозоғистон) 1-1.
4. “Зомин” – “Машъал” 0-1.
5. “Локомотив” – “Машъал” 2-1.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал” Про-лиганинг 1-турида “Бухоро” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 6 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!