"Машъал"нинг Тошкентдаги йиғини якунланди. Натижалар қандай?

  • 28 июль, 2022, 10:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дилявер Ваниев бошчилигидаги Муборакнинг “Машъал”  жамоаси Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари якунлаб икки кунлик таътилга чиқди.

“Газчи”лар Тошкентдаги йиғин давомида 4 та назорат учрашувини ўтказди. Биринчи назорат учрашувида Суперлига вакили “АГМК” жамоасига қарши майдонга тушиб  2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи назорат учрашуви эса “Сурхон” жамосига қарши ўтди. Учрашувда Суперлига вакилирининг қўли баланд келди - 2:1. Учинчи назорат ўйинида яна бир Суперлига вакили “Локомотив” жамоасига 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Тўртинчи назорат учрашувида про лига вакили “Янгиер” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Шу тариқа, Дилявер Ваниев  бошчилигидаги “Машъал”  жамоаси Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотлари якунлаб кичик таътилга чиқди, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!