Машарипов "Ан-Наср"даги фаолияти, Роналду асосий таркибда ўйнашини сўрагани ва клубнинг трансферлари ҳақида катта интервью берди

Ёзги трансферлар ойнасида "Ан-Наср" билан хайрлашиб, эркин агентга айланган Жалолиддин Машарипов фаолиятини "Пансерраикос"да давом эттиришга қарор қилганди. Футболчи "Sport 360 Saudi" нашрига "Ан-Наср", Роналду ва Саудия терма жамоаси ҳақида катта интервью берди. 

Дастлаб, футболчимизга Осиё кубогидаги иштирок борасида савол берилди. Шунингдек, Машарипов Саудия билан плей-оффда учрачиб қолишимиз борасидаги саволга ҳам жавоб бериб ўтди. 

"Яхши ниятда келганмиз. Қўлдан келганча узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бизда яхши футболчилар йиғилган ва мақсадлар катта. Саудия терма жамоасининг учрашувларини кўрдим. Таркибдаги ўйинчиларнинг кўпи клубларида асосий таркибда ўйнайвермайдиМенимча, бу доимо муаммо бўлиб келган.

Саудияни ҳурмат қиламан, лекин имкониятларини юқори баҳоламайман. Агар плей-оффда тўқнаш келиб қолсак, хурсанд бўламан. Ютганмиз, ютқазганмиз. Саудияда ўйнаб юрган пайтимда ҳам футболчилар Ўзбекистон терма жамоаси доимо бизга қарши яхши қаршилик кўрсатади, деб айтарди. Ҳозир бир-биримизга қарши майдонга тушсак, мағлуб бўламиз, деб ўйламайман".

 

Кейинги саволлар "Ан-Наср" ҳақида бўлди. Унинг терма жамоада 10, риёдликлар сафида эса 7-рақамда ҳаракатланганини сабабини сўрашди. 

"Мен ўзи ёшлигимдан 10-рақамда ўйнаганман. Легионерга айланганимдан кейин "Шабаб Ал-Аҳли"да ҳам 7, "Ан-Наср"да ҳам 7-рақам тушиб қолди. Роналду келди, иккита 7 қилдим. Бир кун клубдагилар мени олдига чақирди ва муҳим футболчи келаётганини айтишди. Бу Роналду эканлигини билардим. 5 та "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчига бермасам, кимга бераман бу рақамни".

Роналду рўйхатдан ўтди, Машарипов жойида қолди!

"Роналду келганида ҳамма хурсанд эди. Бошқача атмосфера, сени бутун дунё кўради. Бошида ҳеч ким ишонмади, лекин келганидан кейин ҳамманинг ҳаётида катта мўжиза рўй бергандек эди". 

Шунингдек, терма жамоамизнинг айни пайтдаги сардори Роналду унинг асосий таркибда ўйнашини мураббийдан сўраганини айтиб берди. 

"Ал-Фотиҳ"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, пенальти ишладим ва уни Роналду голга айлантирди. Учрашувдан кейин у менинг ёнимга келиб, нимага асосий таркибда ўйнамадинг, деб сўраганди. Мен эса энди жароҳатдан қайтганлигимни айтдим. Кейин Роналду тўғри Руди Гарсияни олдига бориб, "Машариповни асосий таркибга қўйиш керак, мана 15 дақиқага тушиб, ўйинни ўзгартирди", деганди. Кейинги учрашувда мен бошланғич таркибга киритилдим. Яна пенальти ишладим, Роналду 4 та гол урди. Менимча, Криштиану мени ҳурмат қиларди, мен ҳам уни қаттиқ ҳурмат қиламан".

photo_2024-01-24_14-05-15

Машарипов клубнинг трансфер сиёсатига ҳам тўхталиб ўтди. 

"Ан-Наср"нинг ҳамма трансфери ҳам яхши бўлавермайди. "Ал-Ҳилол" эса керакли позицияга жамоавий ўйнайдиган, сифатли футболчиларни олади. "Ан-Наср" бўлса фақатгина номга қараб қўяди, бўлди. Клубга олиб келинган ўйинчилар орасида Роналду пулини, номини ҳам оқлаб турибди. Шунингдек, Оспина ҳам яхши. 

У ердаги легионерларнинг биттасини ўйини яхши бўлса, бошқасини характери яхши эмас. Роналдуда иккаласи ҳам зўр. Тўғри, у ҳақида кўп гапиряпман, чунки Криштиану шунга лойиқ одам. У билан овқатланиб кўрганман, майдонда бирга ҳаракатланганман. Роналдудан кўп нарса ўрганса бўлади"

photo_2024-01-24_14-06-00

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
24/01/2024 20:55
Tabib tabib emas,
Boshidan o'tgan tabib.
Faqat OMAD...!!!
бек тв
25/01/2024 15:37
Бирга туалетга кирмабсанде униям этардин роса кибрли боласан сан бу характерин билан узокка бормисан бола
.... ....
24/01/2024 23:02
Ronaldoni 2001 yili Partugaliyada uzin boyli bola bop uynab yurganida uje malumidi kotta futbalist bolishi. yaxshi uynashidan tashqari odamgarchilig yuqori futbalist. masharipovam ushani odamgarchiligiga guvoh bolib korganini gapirberibdi. Raxmat sanga Jaloliddin, yaxshi uyin uchun!!!
&
1234567
24/01/2024 18:13
Тентак
Begmatov Avaz
24/01/2024 20:38
Ундай деманг!Сиз Уни урнида булганизда кандай буларди?Хар Калай мусулмонмиз.