Машарипов жамоасида мураббий истеъфога чиқарилди

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси бразилиялик мураббий Ману Менезни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Сўнгги турлардаги муваффақиятсизликлардан сўнг риёдликлар раҳбарияти шу қарорга келган. Менез жамоага жорий йилнинг апрель ойида тайинланган эди.

Маълумот учун, "Ал-Насср" Саудия чемпионатида 5-турдан кейин 6 очко билан 7-ўринда бормоқда. Охирги турда клуб "Ал-Иттиҳод"га йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ушбу жамоа сафида легионеримиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!