Машарипов ва Роналду “Барса” юлдузи билан ўйнашга тайёр

“Ан-Наср” Европанинг машҳур ўйинчиларини ўз сафига чорлашда давом этмоқда. Бу гал саудияликлар “Барселона”нинг энг ёрқин футболчиларидан Серхио Бускетсни Осиёга олиб келмоқчи.

Sport.es сайтининг маълум қилишича, клуб хўжайинлари 34 ёшли ярим ҳимоячига таклиф юборди. “Ан-Наср” мутасаддилари Бускетснинг бир йиллик хизматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Бу ёши ўтиб қолаётган ўйинчи учун жуда катта маош ҳисобланади.

Бускетснинг каталонияликлар билан шартномаси мавсум охирида тугайди. Саудияликлар уни эркин агент сифатида текинга қўлга киритмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!