Машариповнинг қопқонга тушиб қолиши, "Пахтакор"га энди чемпионатимиздаги ўйинларнинг қизиғи қолмагани, мураббийнинг хатоси ва бошқалар ҳақида Биродар Абдураимовнинг таҳлили

Ўзбек футболининг тирик афсонаси – Биродар Абдураимовнинг ҳаёти ва фаолиятида “Пахтакор” ўчмас из қолдирган. Унинг билдирадиган ҳар қандай фикри жамоатчиликнинг эътиборида бўлади.

Яқинда “Пахтакор” ОЧЛдаги иштирокини чорак финалда якунлаб Тошкентга қайтиб келди. Биродар Абдураимов эса sports.uz мухбирига “Пахтакор”нинг ўйинларини таҳлил қилди.

-  Биродар Ҳасанович, ўзингиз учун қадрдон бўлган “Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

-  Умумий олиб қараганда, “Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги иштироки борасидаги фикрлар ижобий. Жамоамиз мусобақада яхши қатнашди. Аммо чорак финалда “Персеполис” билан учрашувда Жалолиддин Машариповнинг қўпол ҳаракати ўйинни бузиб қўйди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда 0:0 ўйнашди. Лекин тактика томонлама бошқачароқ ўйнаш лозим эди. Мана, “Барселона”нинг ўйинини кўрдик. Улар 10 нафар футболчи билан “Сельта”ни 3:0 ҳисобида ютишди. Бу “Барселона”. “Пахтакор” тўпни ушлаб туриш борасида рақибдан устунроқ кўринганди. Яна бояги гапимда қоламан: бошқача тактикани қўллаш керак эди. Эрен Дердийок яхши ҳужумчи, аммо у ҳимояда юрибди. Натижада унинг ўйнаётган позициясидан гол уришди. Ўйлайманки, бу мураббийнинг хатоси эди. Вақтида ўйинчи алмаштириш лозим эди, ахир бизда яхши ярим ҳимоячилар ҳам кўп эди. Бундай пайтда бизда фақат битта имконият қолганди: у ҳам бўлса, қарши ҳужумда ўйнаш. Захирамизда Садриддин Абдуллаев, Аброр Исмоилов, Владимир Козак сингари футболчиларимиз ўтиришди. Улар майдонга тушишса ёмон бўлмасди. Фақат Черанни ҳужумда қолдириб ўйнаш керак эди. Албатта, бу бизнинг фикримиз. Менимча, ўйин пайтида мураббий ўзини бироз йўқотиб қўйди. Шота Арвеладзе бўлганида дарров бундай вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини ўйлаб топган бўларди. Негаки, ўзи ўйнаган ва кўп нарсадан хабардор. Кимни нимага қодирлигини яхши биларди.

-  Машариповнинг қизил карточка олган вазиятидаги ҳаракатига қандай изоҳ билдирасиз?

-  Ўша вазиятда Машарипов тўп учун курашишга мажбур эмасди. Йўқ жойдан қизил карточка бўлди. Рақиб эса бундан вақтида фойдаланиб қолди. Айниқса, ҳакам учун бу айни муддао бўлди. Бундай ҳолатлар ўзимизнинг чемпионатда ўтиши мумкин, аммо Осиёда ўтмайди. Ҳолбуки, биз бемалол мусобақадаги иштирокимизни давом эттиришимиз мумкин эди. Рақибдан кучли эдик. Қизил карточкагача бўлган вазиятда ҳам “Пахтакор”нинг имконияти кўриниб турганди. Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин мураббийлар албатта тактикани ўзгартиришлари шарт эди. Ахир Дердийок яхши футболчи бўлса-да, у ҳимоячи эмас-ку. Мураббийлар ҳаммасини кўриб турган бўлса, дарров ўйинни бошқача ўзгартиришса бўларди. Масалан, Сергеевни ҳам ёрдами теккан бўларди.

абдураимов

-  Аслида Осиё Чемпионлар лигасида “Пахтакор”дан нима кутгандингиз?

-  Ўтган сафар борганимизда саудияликлар ва бошқалар билан ўйинларимизни кўргандим. Энг асосийси, қўрқиш керак эмас. Ўйинимиз билан кўрсатдикки, бошқалардан камчилик жойимиз йўқ. Рақиб жамоаларда номигагина легионерлари кўп. Аммо ўзимизни–ўзимиз ваҳимага тушириб қўйяпмиз. Қаранг, ўша легионерлар ўйинларини ўйнаб бўлган ўйинчилар, ёш эмас-ку. Кейинги мусобақада бундан ҳам яхшироқ ўйнашга қурбимиз ҳам, кучимиз ҳам етади.

-  “Пахтакор” ички чемпионатимизда яққол пешқадам ва рақобатдан ҳоли бўлиб қоляпти. Бу эса клубнинг зиёнига хизмат қилмаяптимикин? Ҳар холда халқаро майдонларда ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

-  Менимча, энди “Пахтакор”га ўзимизни чемпионатда бундан буёғига ўйнашни қизиғи ҳам қолмайди. Асосий куч ва эътиборни Осиё Чемпионлар лигасига қаратиш ҳақида ўйлаши керак. Ахир халқаро майдонларда қанақадир из қолдиришимиз муҳим. Собиқ Иттифоқ даврида ҳам “Пахтакор” ўз сўзини айта олган. Осиёда эса биз клублар миқёсида ўз жойимизни топишимиз керак. Бунга имкониятимиз ҳам етади. Бунинг учун Осиё Чемпионлар лигасига алоҳида тайёргарлик кўриш талаб этилади. Мана, терма жамоамизга тақвим бўйича тайёргарлик учун бир-икки ҳафта вақт ажратилади-ку. Шунга ўхшаб “Пахтакор” ҳам алоҳида шуғулланиши мақсадга мувофиқ. “Пахтакор”дан ташқари яна бошқа клубларимизни ҳам халқаро майдонларга чиқишини истаймиз. Бу эса футболимизнинг ўсишига боғлиқ.

-  У ҳолда Суперлигамизнинг бугунги савияси қандай деб ўйлайсиз?

-  Унчалик айтарли даражада эмас. Негадир чемпиоантимизда тузукроқ футболчилар чиқмаяпти. Улар аввало ўз устида кўпроқ ишлашлари керак. Фақат футболчилар жамоасини алмаштириб юрадилар холос. Илгари футбол мактаблари яхши ишларди. Масалан, “Пахтакор”да ҳар доим иқтидорлар етишиб чиқарди. Фёдоров, Анга ўхшаган ўйинчилар ҳозир йўқ. Ҳозирги ўйинларнинг савиясидан қониқмаяпман.

абдураимов3

-  Италия А сериясига кетган Элдор Шомуродовнинг имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?

-  Элдор Шомуродов ўз устида ишлади, Россияда ўсди. Ўтган йили у билан кўришгандим. Ўз номимдан Элдорга муваффақият тилайман. Европада ўйнаш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. У ўзини кўрсата олишига ишонаман.

-  Шунингдек, Машариповнинг хорижга кетиш вақти келганлиги ҳақида ҳам кўпчилик гапиряпти...

-  Машарипов ҳақида шунча ёзяпмиз, лекин ҳозирча қуруқ гаплар. Мана, Шомуродовга аниқ таклиф тушди ва у кетди. Ўзбек йигитининг Италия чемпионатида ўйнашидан бутун халқимиз хурсанд бўлади. Эсимда, ўз вақтида “Пахтакор” таркибида Италияда “Сан Сиро” стадионида “Рома” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. Ниятим, футболчиларимиз кўпроқ ўсишсин, қанчалик кўп ривожланишса бу терма жамоаларимизга шунчалик фойдали бўлади. Жалолиддинни “Пахтакор” билан шартномаси бор. Илгари кетиши керак, деб кўпчилик гапирарди. Уни “Пахтакор”га ҳали ёрдами тегади деб ўйлайман. Лекин шу йигитимиз “Персеполис” билан ўйинда қопқонга тушиб қолди. Бунинг устига ўша вазиятни кўпиртиришиб, 10 мартача кўрсатишди, кўрдингизми? Ваҳоланки, оёғи билан босиб олган бўлса ҳам рақиб ўйинчисига ҳеч нарса бўлмаган. Шунчаки, эронликларнинг айёрлиги бўлди. Бизнинг футболчиларимиз эса бундай айёрликларни қилишмайди. Биз биламиз, араблар ва улар олдиндан шундай қилиқлар қилишади. Тошкентдаги ўйинларда ҳам бунга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Менимча, бу хато ва энди қайтарилмайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
05/10/2020 00:01
Пахтакор Узбекистанда зур
Абдуррохман Латифжонов
04/10/2020 21:50
Машариповни бунақанги хатосини чемпионатимизда хам куп курганман, тупни олдириб қуйса чидолмай рақибни оёғига тепади. Унинг шу қилиғи узини ва жамоасига қимматга тушди афсус...
&
998915993686
04/10/2020 21:44
Xa òyindan zavq oldik juda chiroyli va irodali òyin bòldi. Futbolchilarga raxmat gòyoki yevropa òyinini kòrgandek bòldim.
&
Okasi
04/10/2020 21:29
Ўзбек футболи отахонига бунақа киноя қилма, болапақир!
Javlon Abdullaev
04/10/2020 23:09
lanati birodar
&
Sash
04/10/2020 21:28
Masharipov qizil olgan payt Derdiyokni zahiraga olish kerak edi. Yasna edi Murabbiy bulish shartmas farosat bulish kk.
&
Насаф
04/10/2020 20:48
Йуге копконга тушдими. Овга чикувдими. Оёгини тагига караб юрса бумайдими