Машҳур боксчи UFC чемпионига қарши!

  • 14 август, 18:54
  • 0
  • MMA

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Чжан Чжилей (27-2-1) шу йилнинг март ойида Алекс Перейра (11-2) билан машғулот ўтказганини айтди.

“Биз тўрт раунддан иборат спарринг ўтказдик. Ўша кунни яхши эслайман, мен умумий ҳисобда 12 раунд жанг қилганман. Алекс билан рингга чиқишдан олдин ҳам иккита йигитга қарши спарринг тушгандим. Перейрага келсак, у яхши боксчи ҳам экан. Айтишим мумкинки, унинг рефлекслари, тезлиги ва кучи жуда ажойиб.

Мен Алекснинг UFC даги жангларини кўп кузатганман, у стендда ҳаммадан устунлик қилади. Ўйлайманки, у оғир вазн тоифасида муваффақият қозониш учун етарли кучга эга”, — деди Чжилей.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!