Машҳур футболчи “Лестер” қармоғига илинди
“Ливерпуль” билан шартномаси якунланаётган ярим ҳимоячи Адам Лаллана фаолиятини “Лестер” таркибида давом эттиришга яқин турибди.
“Лестер” 32 ёшли футболчини узоқ муддатли шартнома билан қизиқтирмоқда.
Адам Лаллананинг икки ой ичида эркин агентга айланиши кўп клубларга қўл келмоқда. Айни пайтда “Арсенал”, “Ньюкасл”, “Бернли” ва “Тоттенхэм” футболчига кўз тиккан. Лекин улар “Лестер” сингари узоқ муддатли ҳамкорлик таклиф қилмайди.
2014 йилдан буён “Ливерпуль”да тўп сураётган Лаллана 128 та учрашувда 18 та гол урган ва 17 та голли пас узатган.
Фикрлар