Машҳур футболчи одам савдосида айбланяпти

CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси ва Франция чемпионатининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандес ва унинг рафиқаси Виктория Триай жиддий ҳуқуқий муаммоларга дуч келди.

Tecno

Paris Match нашри маълум қилишича, 29 ёшли футболчи ва унинг ҳамроҳига ноқонуний меҳнатдан фойдаланиш ҳамда одам савдоси билан боғлиқ айбловлар расмий тарзда қўйилди.

Версаль прокуратураси 2024 йил сентябридан 2025 йил ноябригача Эрнандес хонадонида ишлаб келган бир оиланинг мурожаатидан сўнг жиноят ишини қўзғатган. Ушбу оила аъзолари қўриқчи, ошпаз, уй хизматчиси, бола боқувчи вазифаларини бажарган, шунингдек, бошқа турли ишларга ҳам жалб этилган.

Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, Лукас Эрнандес ва Виктория Триай уларни ҳафтасига 72 соатдан 84 соатгача ишлашга мажбур қилган, шу билан бирга расмий меҳнат шартномаси тузилмаган. Бу ҳолат меҳнат қонунчилигининг жиддий бузилиши ҳисобланади. Оила бундай иш соатларини адолатсиз ва меъёрдан ортиқ, деб ҳисобламоқда.

Ҳозирда прокуратура томонидан тергов ишлари давом этмоқда, аммо ҳозирча ҳимоячи ва унинг рафиқасига нисбатан ҳеч қандай жазо чоралари қўлланилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!