
Машҳур футболчи “Реал”дан кетганидан қаттиқ афсусда
Колумбия футболи тарихидаги энг зўр ўйинчилардан бири Хамес Родригес ҳозир Испаниянинг камтаргина клуби “Райо Вальекано”да тўп тепмоқда.
33 ёшли футболчи ўз даврида Европанинг “Порту”, “Монако”, “Бавария”, “Эвертон”, “Олимпиакос” ва “Реал” каби клубларида ҳам ўйнаган.
2014 йили “Монако”дан “Реал”га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган Хамес Родригес орада икки йил ижара асосида “Баария”да ўйнаб келган. 2019 йили эркин агент мақомида “Эвертон”га ўтган.
Ҳозир Хамес Родригес Мадридни тарк этганидан афсусда.
- Ўшанда айрим мутасаддилар Мадридда қолишимга йўл қўйишмади ва мен кетишга мажбуп бўлдим. Яна икки-уч йил “Реал”да қолмаганимдан афсусдаман, - деди Хамес Родригес.
Хамеснинг футболчилик фаолияти ўзига хос саргузаштларга бой. У Европа клубларидан ташқари Колумбия, Аргентина, Бразилия ва Қатар чемпионатларида ҳам ўйнаб, катта тажриба тўплаган.
Фикрлар