Машҳур ММА жангчиси профессионал боксда дебют қилади
Россиялик ММА жангчиси Сергей Харитонов(29-7-2) 6 сентябрь куни профессионал боксда дебют қилади. У америкалик Кевин Жонсонга қарши Россия терма жамоаси ва жаҳон юлдузлари ўртасидаги WTKF турнири доирасида рингга кўтарилади. Бу борада WTKF лигаси раҳбари Владимир Хрюновга таяниб, “СЭ” хабар бермоқда.
“Биз Химки шаҳри кунига бағишлаб, катта бокс турнири ўтказамиз. Ушбу мусобақада Россия жамоаси жаҳон термасига қарши баҳс олиб боради. Россия терма жамоасининг сардори эса, Сергей Харитонов бўлади. Унинг рақиби Кевин Жонсондир. WTKF чемпионлиги учун жанглар 10 раунддан иборат бўлади”,-деди Хрюнов.


Фикрлар