Машҳур мураббий барча замонлар рекордини ўрнатди
Испания чемпионатининг 14-турида Мадриднинг “Атлетико” клуби ўз майдонида “Алавес” устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Бу ўйин мадридликларнинг аргентиналик бош мураббийи Диего Симеоне учун рекорд натижа келтирди.
Тажрибали мутахассис Испания чемпионати тарихида бир жамоа бош мураббийи сифатида 700 та расмий учрашувда қатнашган биринчи инсон сифатида рекорд ўрнатди.
54 ёшли Симеоне “Атлетико”ни 2011 йилдан бери бошқариб келмоқда. Шогирдлари унинг қўл остида 413 та ғалаба, 156 та дуранг ва 131 та мағлубият қайд этган.
Диего Симеоне “Атлетико”ни икки карра Испания чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги ғолибига айлантирган. Мадридликлар бу мутахассис қўл остида икки маротабадан Европа лигаси ва УЕФА Суперкубогида ҳам ғолиб чиққан.
Фикрлар