Машҳур мураббий МакГрегорнинг ҳанузгача "нафақа"га чиқмагани сабабини айтди
ММА оламидаги таниқли мураббий Рэй Лонго икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор нега карерасини ҳали ҳам якунламаганини айтди.
“Тўғрисини айтсам, бу пулда эмас, деб ўйлайман.Конор жангчи. У доимо ҳаққоний жанг қилади ва рост гапиради. У жангчи бўлишдан ташқари, ажойиб актёр ҳамдир. Менимча, у ўйин-кулгиларни, ахлоқсизликни яхши кўради. Ўйлайманки, шунинг учун ҳам у ҳали ҳам ўйинда», - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конор МакГрегор ва Майкл Чендлер 13 апрель куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган "UFC 300" турнирининг асосий баҳсида жанг ўтказишга келишиб олганди.
Фикрлар