Машҳур мураббий Штурбабиннинг ўғли Ўзбекистон чемпиони бўлди

 

Чирчиқ шаҳрида дзюдо бўйича 1997-1998 йилда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси захирасини шакллантириш ва истеъдодли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилди.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан беш юз нафардан зиёд истеъдодли дзюдочилар ғолиблик учун куч синашади. Мусобақа иштирокчилари жами 16 та медаллар жамланмаси учун татамига чиқади.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган мусобақада ўз вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган бухоролик Манучеҳр Ширинов, пойтахтлик Беҳруз Аминдавлатов, Артём Штурбабин, Юсуфбек Нормаматов, сирдарёлик Шермуҳаммад Жандреев, самарқандлик Сардор Каримов, Тошкент вилояти вакили Артём Багдасаров, хоразмлик Алишер Юсупов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал қилган қорақалпоғистонлик Гулнур Муратбоева, самарқандлик Жаҳона Туркманова, хоразмлик Хуснора Худойназарова, Олмахон Эгамбердиева, наманганлик Мадина Иномжонова, Андижонлик Ҳожиниса Камолдинова, Тошкент вилояти вакиласи Нодира Йўлдошева мамлакат чемпиони бўлди.

Ўзбекистон чемпионатида маҳоратини намойиш этиб, совринли ўринларни эгаллаган дзюдочилар жорий мавсумда халқаро миқёсда ташкил этиладиган мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!