Машҳур промоутер Шоҳжаҳон Эргашевнинг имкониятларига ўзига хос баҳо берди

  • 2 сентябрь, 2020, 11:55
  • 0
  • Бокс

Промоутер Дмитрий Салита Шоҳжаҳон Эргашевга супер енгил вазнда ўз кучини исботлаш учун имконият тақдим этилишига ишонмоқда.

"Эргашевнинг ушбу вазн чемпионлари Жош Тэйлор ёки Хосе Рамиресни мағлуб этиш учун салоҳияти етарли, деб биламан. Биз ҳали, бу икки боксчини Эргашевдек юқори даражали “панчер”лар билан тўқнашувдаги имкониятларини кўрган эмасмиз. Шу сабабли, Эргашев ушбу вазнда юқори қизиқишга эга бўлган, элит боксчи эканлигига ишонаман. У 63.5 кг вазнда минтақавий камарга ҳам эгалик қилган. Унинг гавдаси ва кучи 66.6 кг вазнда ҳам рақобат қила олишига имкон беради. Эргашевнинг навбатдаги бокс юлдузи бўлиши учун имконияти етарли даражада... Шунинг учун, уни кучли боксчилар билан имкониятларини дунёга намоён қилишини хоҳлаймиз.

Супер енгил вазнда энг кучли 3 боксчи, деб Жош Тайлор, Хосе Рамирес ва Шоҳжаҳон Эргашевни айтган бўлардим. Шоҳжаҳон 18 ойдан буён “Кронк” залида Сугар Хилл Стюарт билан машғулотлар ўтказмоқда ва жангдан жангга унинг рингда ақл билан ҳаракат қила олиш даражаси ошиб бориш билан бир қаторда, нокаутли ёрқин лаҳзаларни намоён этмоқда." - деди Шоҳжаҳон Эргашевнинг промоутери Дмитрий Салита “Boxingscene.com” сайтига берган интервьюсида.

Эргашев(18-0, 16 КО) сўнгги марта 17 январь куни Aндриан Эстреллани ( 29-5, 24 КО) биринчи раундда нокаутга учратганди. Салита ва Лоу Дибелла яқинда собиқ жаҳон чемпиони Режис Прогрейс ҳамда Шоҳжаҳон Эргашев тўқнашуви борасида музокарага киришган эди. Aммо Прогрейснинг Дибелла билан шартнома муддати якунига етганлиги туфайли, у билан ҳамкорликни тўхтатди ва PBC билан янги шартнома имзолади. Энди у 24 октябрда Хуан Хералдес (16-0-1, 10 КО) билан жанг ўтказадиган бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!