Машҳур собиқ футболчи Хожимат Эркинов клуби устозига айланиши мумкин
"Нижний Новгород" клуби собиқ устози Александр Кержаков Россия Премьер лигасининг бошқа клубига иш бошлаши мумкин. Инсайдер Сергей Илевнинг телеграмдаги канали орқали хабар беришича, Москванинг "Торпедо" клуби мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Айни дамда пойтахтликлар жамоаси бошқарувчиси лавозимини Александр Бородюк эгаллаб турибди. Унинг қўл остида клуб ҳали бирорта ҳам ғалаба қозонмаган ва РПЛ турнир жадвалининг қуйи поғонасидан жой олган. Бешта турдан сўнг дебютант жамоанинг ҳисобидаги очколар сони атиги биттани ташкил қилади.
Олтинчи тур доирасида “Торпедо” мамлакатнинг амалдаги чемпиони Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубига қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар