Машҳур юлдуз энди ҳеч кимни қизиқтирмайдими?
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Даниэль Корьменинг фикрича, UFC нинг машҳур фахрийси Хорхе Масвидал энди мухлисларни қизиқтирмайди.
“Масвидалнинг фаолияти бизни унга алоҳида эътибор қаратишга мажбур қилган. Хорхе бир йилдаёқ юлдузга айлангани ҳамманинг ёдида бўлса керак. У Даррен Тилл, Бен Аскрен, Нейт Диазни мағлуб этиб, 2019 йилда BMF чемпионига айланганди. Аммо ҳеч қачон глобал юлдуз бўлолмади. Ҳозирги саволим: унинг қайтиши сизни ҳалиям қизиқтирадими? У 39 ёшда. Охирги тўртта жангида мағлуб бўлган. Боксда ҳам енгилди” — дея Кормьенинг сўзларини келтирди ММАJunkie.
Эслатиб ўтамиз, Масвидал(35-17) UFC даги сўнгги жангини ўтган йилнинг апрел ойида ўтказган ва ўшанда Гилберт Бёрнс(22-8)га ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлганди.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар