Маскерано “Интер Майами”дан нега кутилмаганда кетганини тушунтирди

Аргентиналик мутахассис Хавьер Маскерано “Интер Майами” бош мураббийи лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

- Барчага маълум қилмоқчиманки, шахсий сабабларга кўра “Интер Майами” бош мураббийи сифатидаги ишимни якунлашга қарор қилдим.

Аввало, клубга менга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдираман, барча ходимларга биргаликдаги меҳнатимиз учун раҳмат айтаман, айниқса ўйинчиларгаайнан улар туфайли биз унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдик.

Шунингдек, мухлисларга ҳам раҳмат айтмоқчиман, чунки уларсиз бунинг барчаси мумкин бўлмас эди.

Биз қўлга киритган биринчи юлдуз (Маскерано даврида “Интер Майами” МЛС кубогини ютган), қаерда бўлишимдан қатъи назар, доимо хотирамда қолади.

Клубга келажакда ҳам омад тилайман ва унинг янада муваффақият қозонишига ишонаман.

Барчангизга катта салом ва барчаси учун раҳмат, - деди Хавьер Маскерано клуб расмий сайти орқали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!