Маскерано: "Месси 900 та голга яқинлашмоқда — бу ақлбовар қилмас натижа"
Хавьер Маскерано Лионель Мессининг фаолиятидаги яна бир улкан марра ҳақида фикр билдирди. Афсонавий ҳужумчи 900 та голлик чегарага жуда яқин қолди — унга бу натижага етиш учун яна икки марта гол уриш кифоя.
“Мен имтиёзли томошабинман, холос. Унинг гол уришига деярли ёрдам бермаганман — на голли узатма билан, на мураббий сифатида. Аммо унинг кўплаб голларини бошқаларга нисбатан анча яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдим ва бу мен учун катта имтиёз.
Биз ақлбовар қилмас рақам ҳақида гапиряпмиз. Шунинг учун ҳам Лео ўзига хос ва ягона футболчи”, — деди "Интер Майами" бош мураббийи Маскерано.
Фикрлар