Массимо Каррера: Пирло - бу Гарри Поттер
"Спартак" собиқ устози Массимо Каррера Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Андреа Пирло ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.
"Мен учун Гарри Поттер - бу Пирло. У ҳақиқий маэстро", - дея айтиб ўтди мутахассис.
Шунингдек, у "Спартак" клуби бош мураббийи Доменико Тедесконинг ишларига ҳам баҳо бериб ўтди.
"Спартак ўйинларини доимо кузатиб боришнинг имкони йўқ, ўз ишим билан кўпроқ банд бўламан, бўш вақт топишим қийинроқ.
Москваликлар таркибида кўплаб ёш футболчилар тўп суради. Тедеско улар ёрдамида жуда яхши жамоа шакллантириши мумкин", - дейди Каррера.
Фикрлар