Масвидаль: Усман жангчидан кўра, кўпроқ сиёсатчига ўхшайди

  • 30 январь, 2020, 16:06
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида BMF соврини соҳиби Хорхе Масвидаль UFC чемпиони Камару Усман билан боғлиқ бўлган вазиятга изоҳ берди.

"Ковингтон билан жангида сўнг, мен билан жанг қилиши кераклигини сўрашганида, мени танимаслигини айтди. Мен эса йилнинг энг яхши жангчисиман.

Усман ҳақиқий жангчига нисбатан, кўпроқ сиёсатчига ўхшайди. У одамларга жанг қилишни хоҳлаётганини айтади, лекин у аслида нимани кўрсатмоқда?

Биз бу жанг бўйича музокараларни бошлаймиз, кўрамиз нима содир бўларкан," - деди Масвидаль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!