Мата АПЛ тарихидаги энг зўр футболчи номини айтди

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата кимни АПЛ тарихидаги энг зўр футболчи, деб ҳисоблашини айтди.

“Эден Азар. Менга у билан ва унга қарши ўйнаш ёқарди. Мен учун Азар узоқ йиллар Англиянинг энг зўр футболчиси ҳисобланган. Эден бир ўзи ўйинни ҳал қила олади. Мен у билан бирга шуғулланганман ва унинг нақадар ажойиб футболчи эканини биламан. Жароҳатлар сабаб “Реал”да унинг ишлари юришмаяпти. Аммо, у оптимал формасига кира олса,  ўзининг ҳақиқий ўйинини кўрсатади”, - дейди Мата.

Азар 2012-2019 йилларда "Челси" сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!