Мата
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата манкуанликлар билан амалдаги шартномасини узайтиришга жуда яқин турибди.

Mirror нашрининг хабар беришича 30 ёшли испаниялик футболчи МЮ билан 2022 йилгача тузилган келишувга имзо чекади.

Маълумот учун, Мата жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида АПЛда жами 10та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.