
Матарнинг голи “Локомотив”нинг ОЧЛдаги рақибига ғалаба келтирди
Бугун БАА чемпионатида 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентнинг “Локомотив” клубининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиби – “Ал-Вахда” клуби ўз майдонида “Ал-Васл”ни қабул қилди.
Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Ал-Вахда”нинг жамғарган очколари сони 33 тага етди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Битта кам ўйин ўтказган “Ал-Айн” ҳисобида эса 32 очко мавжуд.
Маълумот учун, “темирйўлчилар”нинг 1-турдаги рақиби айнан “Ал-Вахда” жамоаси бўлади.
БАА чемпионати. 15-тур
Голлар: Таглиабуэ (12), Рим Чанг Ву (33), Батна (41 пен), Матар (72) – Канеду (24), Лима (28, 90+2).
Амалга оширилмаган пенальти: Канеду (90+9).
Фикрлар