Matchroom компанияси яна бир жаҳон чемпиони билан ҳамкорликни бошлади
Уч вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган жаҳон чемпиони Шакур Стивенсон ва Эдди Хирннинг Matchroom промоутерлик компанияси ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди.
“Мен энг катта номларга қарши энг катта жангларни хоҳлашимни аниқ айтдим. Охирги пайтлар мен билан рингга чиқишни хоҳловчилар кам бўлди. Matchroom ва Riyadh Season билан биргаликда биз менинг глобал истеъдодимга мос келадиган келажакни яратмоқчимиз. Биз рингда ҳам, ундан кейин ҳам тўхтатиб бўлмайдиган бўламиз. Мен кўп йиллар давомида бокс оламида ҳукмронлик қиламан”, — дея Стивенсоннинг сўзларини келтирди Allboxing.
Эслатиб ўтамиз, 12 октабрь куни Стивенсон(22-0, 10 KO) британиялик Жо Кординага (17-1, 9 КО) қарши енгил вазндаги (61,2 кг) WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Бу ҳақида Турки Ал-Шайх хабар берди.
Фикрлар