Матич МЮ даги ҳолати ҳақида: Нима қилишни билмаяпман

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич ўзининг жамоадаги келажаги борасида тўхталиб ўтди.

“Очиғи, ҳозир нима қилишни ҳам билмайман. Мен раҳбарият билан гаплашдим ва сўнгги дақиқаларгача бор кучимни ишга солиб, профессионал бўлиб қолишимни айтдим.

Футболда нималар бўлишини билмайсиз. Мен ва оилам бу ерда бахтли, шу боис кетаманми ёки қоламанми, кейинги қадам қандай бўлишини ўйлаб кўрамиз. Қандай қарор қабул қилмайлик, барчаси яхшиликка бўлишига ишончим комил”, - дейди сербиялик футболчи.

Маълумот учун, Матич жорий мавсум МЮ сафида АПЛда бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!