Матич ёзда МЮдан кетиши мумкин, агар...

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши мумкин.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра агар “қизил иблислар” ёзда “Вест Хэм” хавбеки Деклан Райсни сотиб олишса, 30 ёшли серб “Олд Траффорд”дан кетади.

Маълумот учун, Матич жорий мавсум МЮ сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Матични "Челси"дан "Манчестер Юнайтед"га собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо олиб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!