Матнли трансляция: Яман – Ўзбекистон. Ҳисоб очилди!

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Яман – Ўзбекистон тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

Яман

    Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D 8-тур

    11/06/2021, 23:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Ўзбекистон

    • Jaloliddin Masharipov 19'
    45'
    90'

    • 90+6'

      Учрашув якунланди. Терма жамоамиз қийин кечган баҳчда ғалаба қозонди

    • 90+5'

      Одил Аҳмедов майдонда ўтириб олди

    • 90+4'

      Терма жамоамиз сўнги дақиқаларда олдинга интилмоқда

    • 90+6'

      Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди

    • 89'

      Терма жамоамиз сафида 2та ўзгариш бўлади: Йўлдошев ўрнига Зотеев, Шомуродов ўрнига эса Сергеев туширилди

    • 88'

      Машариповга нисбатан яна қоида бузилди. Ҳакам бу сафар пенгальти белгиламади

    • 87'

      Ҳаммадан баланд сакраган Санжар Қувватов тўпни эгаллаб олди

    • 87'

      Яман терма жамоаси бурчакдан тўпни узатиб беради

    • 81'

      ВАЙ! Аҳмедовнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

    • 80'

      Вагиз Галиулинга нисбатан жарима майдонида қўполлик ишлатилди. ПЕНАЛЬТИ!

    • 78'

      Тўқнашувлар кўпайиб кетди. Бу сафар Ашурматовга нисбатан қоида бузилди

    • 77'

      Элдор Шомуродов огоҳлантирилди

    • 76'

      Элдорда қулай имконият бўлиши мумкин эди. Афсус у тўпни ўзига тўғрилай олмайди

    • 75'

      Терма жамоамиз сафида навбатадги ўзгариш: Санжар Қодирқулов ўрнига Вагиз Галиулин майдонга тушди

    • 74'

      Санжар Қодирқулов жароҳат олиб майдонда ётибди

    • 73'

      Терма жамоамиз чиройли ҳужум ташкил қилганди. Якуний зарбагача етиб бормади

    • 70'

      Яман футболчилари майдонда ётиб олмоқда. Шу тариқа, ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишмоқда

    • 69'

      Яман терма жамоасида ўзгариш Аҳмад Моҳир  Мансур Тофуқ ўрнига майдонга тушди

    • 63'

      Муҳаммад Бўқшан  огоҳлантирилди

    • 63'

      Алижоновга нисбатан қўпол ўйнашди

    • 63'

      Шомуродов чалқанча услубда зарба йўллашга ҳаракат қилганди. Элдор тўпга улгурмай қолди

    • 61'

      Вадим Абрамов Икром Алибоев ўрнига Аброр Исмоиловни майдонга туширди

    • 60'

      Алижоновдан навбатдаги зарба. Ноаниқ!

    • 58'

      Жаримадан узатилган тўпни Қувватов эгаллаб олди

    • 58'

      ЗАРБАА! Машарипов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Рақиб дарвозабонидан сейв

    • 54'

      Машарипов рақиб ҳимоячиларини чиройли тарзда алдаб тўпни узатди. Аҳмедовнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди

    • 51'

      Яман иккинчи бўлимни фаолроқ бошлади

    • 51'

      Яна ҳимоячиларимиз рақиб футболчиларига зарба беришига қўйиб беришмоқда. Қувватов ўз ўрнида

    • 49'

      Машарипов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди

    • 47'

      СЕЙВ! Қувватов терма жамоамизни голдан қутқарди. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 46'

      Терма жамоамиз иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлайди. Умар Эшмуродов ўрнига Рустам Ашурматов туширилди

    • 45'

      Жамоалар майдонга қайтишди

    • 45+3'

      Биринчи тайм якунланди. Танаффус!

    • 45+2'

      Икром Алибоевга сариқ карточка кўрсатилди.

    • 45'

      Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

    • 45'

      Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг Қобилов бош билан зарба йўллади ва рақиб ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди

    • 44'

      Жарима тўпи....

    • 41'

      Жалолнинг узатмаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

    • 40'

      СЕЙВ! Алижоновнинг кучли зарбасини рақиб посбони қайтарди. 

    • 39'

      Термамиз тўп назоратини ўз қўлига олди

    • 37'

      Ҳимочиларимиз фолсиз жарима майдони ичида тўпни рақибдан олиб қўйди

    • 35'

      Қодирқуловнинг узатмасидан сўнг Шомуродов забаси ноаниқ чиқди

    • 32'

      Машариповга нисбатан фол ишлатилди

    • 32'

      Давом этамиз!

    • 30'

      Cooling break!

    • 28'

      Яман терма жамоасииннг стандартдан узатган тўпи анча ноаниқ чиқди

    • 27'

      Иброҳимҳалил Йўлдошев рақиб футболчисини йиқитди

    • 27'

      Қодирқулов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди

    • 26'

      Бурчакдан узатилган тўпни Қувватов баланд сакраб ушлаб олди

    • 24'

      Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан узатган тўпига Қобилов бош билан зарба берди. Ноаниқ

    • 21'

      Яман футболчисининг қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди

    • 19'

      ГООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов учрашувда ҳисобни очди

    • 17'

      Ҳакамга эътироз билдиргани учун Яман терма жамоаси сардори огоҳлантирилди

    • 17'

      Иброҳимҳалил Йўлдошевни жарима майдони ичида йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилади!

    • 14'

      ВУУУУҲ! Санжар Қувватов терма жамоамизни муқаррар голдан қутқарди. Ҳимоячиларимиз "музлаб" қолганди

    • 11'

      Ҳаммаси яхши Элдор ўйинни давом эттиради

    • 11'

      Элдор Шомуродов прессингда жароҳат олди

    • 10'

      Одил Аҳмедовнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди

    • 9'

      Рақибнинг 19 рақамли футболчиси Қодирқуловга нисбатан жуда қўпол ўйнади

    • 7'

      Яман терма жамоаси тўп назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда

    • 7'

      Элдорни йиқитишди. Ҳакам эса жим!

    • 6'

      Икром Алибов рақиб футболчисини йиқитди

    • 5'

      Аввалги учрашувдан фарқли ўлароқ таркибда бир нечта ўзгаришлар бор. Ҳамдамов ўрнига Қодирқулов, Шукуров ўрнига Ҳамробеков, Зотеев ўрнига эса Йўлдошев ҳаракат қилмоқда

    • 3'

      Шомуродовнинг бош билан йўллаган кучсиз зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

    • 2'

      Жалолиддин Машариповга нисбатан рақиб футболчиси қўпол ўйнади

    • 1'

      Ҳакам хуштаги янгради. Тўпни вакилларимиз киритиб берди

    • 0'

      Учрашув бир дақиқалик скут билан бошланади

    • 0'

      Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

    • 0'

      Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг узоқ кутилган ўйинга старт берилади

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар