Матс Ҳуммельс: Бразилия яна ўз "тахтига" қайтади

Бразилия устидан тарихий 7-1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган германиялик ҳимоячиси Матс Ҳуммельс Бразилия терма жамосининг яна қайта жонланаётганини таъкидламоқда.

27 ёшли “бундестим” аъзоси беш карра Жаҳон чемпионлари дунё футболида ўз мавқеларини қайта тиклаётганига ишонмоқда.

- Бразилиянинг бир қанча ўйинларини кузатиб бораман. Сўнгги марта уларнинг Аргентинага урган голларини томоша қилдим. Ўйлайманки, уларда ҳавас қилса арзийдиган жамоа бор. Улар икки йил аввал кўзга кўринмаган ёш футболчилардан ажойиб ёш юлдузларни ярата олишгани фикримни исботидир. Бразилия терма жамоаси яна дунё футболининг юқори чўққисига чиқа олишига ишончим комил, дейди – Германия терма жамоаси ҳамда “Бавария” ҳимоячиси Матс Ҳуммельс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!