Маттео Дармиан

Ҳимоячи Маттео Дармианнинг трансфери борасида "Интер" ва "Парма" клубларининг раҳбарияти музокаралар олиб бормоқда.

"Tuttomercatoweb"нинг маълум қилишича, "нерадзуррилар" 30 ёшли футболчи учун 2-3 млн евро тўлаб беришга тайёр.

Италияликни "Парма" бир йил олдин "Манчестер Юнайтед"дан 2,5 млн еврога сотиб олган. Ўтган мавсум у А Серияда 33 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 1 марта асситентлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)