Матюиди Сарри ҳақида қандай фикрда?
Франциялик ярим ҳимоячи Блез Матюиди нега “Ювентус”нинг собиқ устози Маурицио Сарри ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.
“Сарри билан орамизда ҳеч қачон шахсий даражада тортишувлар бўлмаган. У жудаям камтар одам. Айниқса, мен коронавирус билан оғриганимда, у ҳар куни қўнғироқ қилиб аҳволимни сўраб турарди. Шунда мен Сарри қандай инсонлигини билдим”, - дейди франциялик футболчи.
Афсуски, Саррининг “кекса синьора”даги ишлари юришмади. У бир йиллик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқарилди.
Фикрлар