Матюиди

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди айни дамда бўлиб ўтаётган "Сассуоло"га (4:0) қарши баҳсда жароҳат олди.

Франциялик футболчи учрашувнинг 26-дақиқасида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса баҳсни Клаудио Маркизио давом эттирадиган бўлди.

Маълумот учун, Матюиди жорий мавсум А Серияда жами 20та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ҳамда "Сассуоло" учрашувининг айни дамда иккинчи бўлими давом этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)