Маур АПЛдаги ўзининг севимли клуби номини айтди. У

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо жорий мавсумда "Астон Вилла"нинг кўрсатаётган ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Астон Вилла - айни дамда менинг АПЛдаги севимли жамоам. Уларнинг ўйинини томоша қилишни ёқтираман. Клубда яхши мураббий қўли остида шуғулланган ажойиб футболчилар жам бўлган. Шогирдларимдан ҳам айнан шундай ўйин кутяпман", - дейди Моуриньо.

"Астон Вилла" Премьер-лига 17 туридан сўнг 26 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)